Миср газетаси Ўзбекистон ҳаётига оид туркум мақолалар чоп этди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда рўй бераётган сўнгги воқеаларга бағишланган қатор мақолалар чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, газета Ўзбекистонда энергия манбааларидан фойдаланиш соҳасини ислоҳ қилиш жараёнида аҳолига 4 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатилгани ва 2 миллион ҳисоблагич ягона электр базасига уланганига эътибор қаратган.
Шу ўринда Ўзбекистон Президенти “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖга 2020 йил охирига қадар 3,5 миллион дона қурилма ўрнатиш ва 2021 йил 1 мартгача мамлакат бўйлаб автоматлаштирилган тизим жорий қилиш, шунингдек, “Hududgazta’minot” АЖга 2020 йилда 1,2 миллилон дона, келгуси йил давомида эса қўшимча 2,3 миллион дона электрон газ ҳисоблагичларини ишга тушириш бўйича кўрсатма бергани қайд этилган.
“Ал-Хабар ал-ёум” газетаси озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил сентябр ойида “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганини юқори баҳолаган.
Ушбу қарор қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини халқаро стандартлар асосида кўпайтириш, фуқароларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатдош сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришни назарда тутиши келтирилган.
Ўзбекистон ташқи сиёсатига бағишланган мақолада, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашуви чоғида жорий йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси раислиги остида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиши маълум қилингани қайд этилган.
Бошқа бир мақолада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзад Асадовнинг ЕХҲТ видеоконференциясидаги иштироки ва Ўзбекистоннинг терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги ютуқлари тўғрисида тўхталиб ўтилган.
Миср газетаси саҳифаларида, шунингдек, дунё бўйлаб COVID-19 вирусининг кенг тарқалиши туфайли қатъий эҳтиёт чоралари остида 2 минг 635 та умумтаълим мактабида ўқув йили бошлангани, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан Саудия электроника университети ўртасида араб тилини ўрганиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзолангани ҳамда Ўзбекистонда масжидлар сони 2 минг 74 тага етгани тўғрисида хабарлар ҳам чоп этилган.
/”Дунё” АА/.