Миср газетаси Ўзбекистондаги сўнгги воқеаларга бағишланган мақолалар нашр этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда юз бераётган сўнгги воқеаларга бағишланган қатор хабарлар чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Уларнинг бирида мамлакат ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишига эътибор қаратилган.
Мақолада Ўзбекистон раҳбарининг туман ва шаҳарларда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳакаратлари юқори баҳоланган.
Кичик бизнес ва маҳаллий ресурс солиқларининг ҳудудлар ихтиёрида қолаётгани ҳамда Президент минтақаларни бирдек ривожлантириш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига маҳаллий бюджетларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар бергани қайд этилган.
Жорий йилнинг 8 ойида 60 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари фаолият бошлагани ва кўплаб янги иш ўринлари яратилгани таъкидланган.
Яна бир мақолада Ўзбекистон Марказий банкининг мамлакатимиз 34,6 млрд. доллар қийматидаги олтин-валюта захирасига эгалиги тўғрисидаги хабарига эътибор қаратилган.
“Ал-Хабар ал-ёум” газетаси, шунингдек, Марғилон шаҳридаги Пур Сиддиқ мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилгани тўғрисида ҳам хабар чоп этди.
/«Дунё» АА/.