Миср ОАВ бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрда чоп этиладиган «Асия ал-Йаум», «ал-Мисрия» ва «Сада ал-Билад» матбаа нашлари саҳифаларида мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтадиган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.
Уларда қайд этилганидек, жорий йил 24 - 26 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Тошкент халқаро инвестиция форумида Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорига қўшилишдан манфаатдор бўлган йирик хорижий инвестиция, молиявий-иқтисодий ташкилотлари ва компанияларининг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, дунёнинг 56 мамлакатидан 1,5 минг нафардан ортиқ мутахассислар, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашиш учун ариза топширган.
Мақолаларда таъкидланишича, форум халқаро кун тартибидаги муҳим воқеага айланади. Бизнес-дастур панел сессиялари, мавзуларга доир муҳокамалар ва давра суҳбатларига бой бўлади. Уларда Ўзбекистон ва минтақа мамлакатларининг инвестиция, савдо, саноат, транспорт ва транзит салоҳияти очиб берилади, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташланадиган кейинги қадамлар, ҳукуматнинг республикани стратегик ривожлантириш, хусусий жабҳани рағбатлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга нисбатан устуворликлари белгиланади.
“Мазкур халқаро тадбир иши Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Youtube канали, шунингдек, Instagram ва Facebook сингари ижтимоий тармоқлардаги ахборот ресурслари орқали намойиш этилади. Интернет воситасида дунёнинг исталган нуқтасидан уланган ҳар қандай томошабин трансляцияга қўшилиш имкониятига эга бўлади”, деб ёзади Миср нашрлари.
Дунё АА