Миср ОАВ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Пекинга буюрган ташрифи ва Хитой заминида ўтказган учрашувлари ҳақида
Илгари хабар қилинганидек, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги иштироки, Хитой заминида ўтказган муҳим учрашувлари жаҳон оммавий ахборот воситаларида ҳам ўзининг катта акс-садосини бермоқда, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, Миср Араб Республикасининг етакчи оммавий ахборот воситалари ҳам бу мавзуга алоҳида эътибор қаратди. Масалан, мамлакатда чоп этиладиган « ал-Хабар ал-Йаум », « Асия ал-Йаум » ва « ал-Мисрия » нашрлари ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти 24-қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга ташриф буюргани ҳамда ушбу халқаро тадбир доирасида қатор хорижий мамлакатларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилганига доир ахборот материалларини ўз ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилди.
Хусусан, « ал-Хабар ал-Йаум » газетаси « Ўзбекистон Президенти Пекинга келди » сарлавҳали материалда давлатимиз раҳбарини Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида ушбу мамлакатнинг расмийлари томонидан муносиб равишда кутиб олингани баён этилган бўлса, « Асия ал-Йаум » ва « ал-Мисрия » нашрлари « Бугун,
5 февраль куни мамлакат раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди » сарлавҳали мақолаларни чоп этди.
Юқоридагилар билан бирга, Мисрнинг етакчи « ан-Нил » давлат телеканали хабарларида Ўзбекистон ва Миср Президентлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда турли соҳаларда икки томонлама ўзаро манфаатли ва шериклик алоқаларини фаол ривожлантириш алоҳида таъкидлангани бир неча бор телетомошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинди.
/« Дунё » АА/.