Мисрдан муносабат: Марказий Осиё мамлакатлари муваффақиятли ҳамкорлик қилаётгани дунёнинг турли минтақаларидаги кўплаб давлатларга ўрнак бўлмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви якунларини шарҳлар экан, “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини билдирди:
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши минтақавий шерикликни кенгайтириш ва илгари эришилган келишувларни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Маслаҳат учрашувидаги нутқида таъкидланганидек, сўнгги йилларда Марказий Осиёда барқарорлик ва бирлик мустаҳкамланмоқда. Минтақа иқтисодий ўсиш ва инвестиция фаоллигининг муҳим марказларидан бирига айланмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари дунёнинг турли минтақаларидаги кўплаб давлатларга ўрнак бўладиган кўплаб долзарб соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.
Ўйлайманки, дунёда геосиёсий рақобат ва қарама-қаршиликларнинг кучайиши, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларининг кескинлашуви шароитида яхши қўшничилик ва ўзаро кўмак асосидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон раҳбарининг иқлим ўзгаришлари ва бунинг нетижасидаги ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масаласидаги ташаббусини алоҳида таъкидлашни истар эдим.Чунки бу муаммо йилдан-йилга бутун дунёда тобора долзарб бўлиб бормоқда.
ҚОҲИРА, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрлик эксперт, “Sada El Balad” ахборот агентлигининг бош муҳаррири Муҳаммад Вадиъ