Мисрдан муносабат: Тошкент халқаро инвестиция форуми истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш учун муҳим майдон бўлиб қолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Миср Араб Республикасида араб тилида нашр этиладиган "Аль-Хабар аль-Йаум” кундалик газетаси саҳифасида жорий йил 24-26 март кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик мавзусига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда жорий йил 10 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказгани билан боғлиқ тафсилотлар қаламга олинган. Мазкур тадбирда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, дунёнинг 56 мамлакатидан 1 минг 500 нафардан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар, хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё таррақиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этиши кутилаётгани араб ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилинган.
“Тошкент халқаро инвестиция форуми мамлакат иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳалар, Ўзбекистондаги имкониятлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва жозибадор йўналишларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади”, деб ёзади нашр.
Шунингдек, мақолада давлатимиз раҳбари бундай инвестиция форуми Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётганига эътибор қаратгани ҳолда уни юқори даражада ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бергани, мамлакатимизнинг халқаро бизнес ҳамжамиятига очиқлигини намойиш қилиш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини кўрсатиш зарурлигини таъкидлагани ва йирик лойиҳаларга илғор технологиялар ҳамда инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ натижаларга эришиш зарурлигига эътибор қаратгани ҳам қайд этилган.
“Дунё” АА