Мисрдан муносабат: Ўзбекистон аҳолиси томонидан амалдаги давлат раҳбари олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватланиши Президент сайловининг асосий мазмун-моҳиятини ташкил қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган «Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Магди Заъбал билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат аввалида, Магди Заъбал Ўзбекистон учун муҳим бўлган ушбу сиёсий тадбирда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш имкониятини яратиб берган ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Президент сайлови шаффоф ва демократик руҳда ўтди.
Мисрлик жамоат арбобининг қайд этишича, сайловларда Ўзбекистон халқи ўз хоҳиш-иродасини мустақил билдирди. Бу эса фуқароларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш тарафдори эканинидан далолат беради. Ўзбекистон аҳолиси томонидан амалдаги давлат раҳбари олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватланиши Президент сайловининг асосий мазмун-моҳиятини ташкил қилди.
«Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси, шунингдек, икки давлат ўртасидаги муштарак алоқалар, ўхшаш маданий-маърифий қадриятлар тўғрисида тўхталиб, қадим тарихга эга Ўзбекистон ва Миср халқларининг дўстлигини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшишдан манфаатдор эканини билдирди.
Ўзбекистонда бўлиш чоғида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида учрашув ўтказдик, - деди Магди Заъбал. – Биз сайлов жараёни, аҳолининг кўтаринки кайфияти ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари хусусида фикр алмашдик. Яқин кунларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича келгуси вазифаларни ўз ичига олган «Йўл харита»сини ишлаб чиқамиз.
Учрашув якунида «Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти фаолиятини янада ривожлантириш, ҳамкорликда туркум тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.
/«Дунё» АА/.