Мисрдан муносабат: Ўзбекистон мустақиллик йилларида янги давлат ва жамият барпо этиш йўлида юқори натижаларга эришди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрнинг “MENA” нашри сайтида Ўзбекистоннинг замонавий ривожланишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон мустақил ривожланиш йиллари давомида янги давлат ва жамият барпо этиш йўлида юқори натижаларга эришди. Ўзбекистон Конституцияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди, ҳуқуқий тизим мустаҳкамлангани ҳолда қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятидан иборат ҳокимиятнинг уч бўғини яратилди.
Таъкидланганидек, ҳозирги пайтда Янги Ўзбекистон демократия, очиқлик ва давлат идоралари фаолиятининг шаффофлиги, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш сингари тамойилларга асосланган ислоҳотларни изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этмоқда.
“Жамоатчилик соғлиғи ҳимоясини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш устуворликлар сирасига киради. Сўнгги йиллар давомида кичик ва хусусий компанияларнинг сони икки баробарга кўпайди, бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш барча иқтисодий ислоҳотларнинг асоси бўлиб қолмоқда”, - деб ёзади манба.
Мақолада Ўзбекистон раҳбарияти озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги жабҳасини ривожлантириш ва пандемия шароитида жамият саломатлигини ҳимоя қилишга устувор даражада аҳамият бераётгани қайд этилган.
Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора юксалаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилар экан, буни тасдиқлайдиган қатор муҳим далиллар ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.
Мақола интиҳосида мамлакатимиз айни кунларда муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўраётгани таъкидланган.
/“Дунё” АА/.