Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги муҳим янгиликлар билан таништиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Миср матбуоти мамлакат жамоатчилигини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистон сайлов қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга эътибор қаратган. “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, дейилади нашр тарқатган хабарда.
Ўзгартиришга кўра, Президент сайлови, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
Муаллиф, шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилишини маълум қилган.
Эндиликда халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди, деб таъкидлаган у.
Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради, дейилади “Ал-Хабар ал-ёум” хабарида.
/«Дунё» АА/.