Москвада Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонларнинг конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори эканлиги қайд этилди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.
БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Россия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёни ва унинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумотлар берилди.
«Дунё» АА