МСКда Ҳиндистон делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Марказий сайлов комиссиясида (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МСК маълумотига кўра, учрашувда Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Бахром Кучкаров, комиссия аъзоси Гулноза Раҳимова, Ҳиндистон сайлов комиссияси сайлов комиссари Пандей Ануп Чандра, элчи Маниш Прабхатлар иштирок этишди.
Делегация аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
«Дунё» АА томонидан хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитаси ишлаб чиқилди. Овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги маълумотни юқорида кўрсатилган ҳаволадан олишингиз мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/.