МСКда ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг асосий гуруҳ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Марказий сайлов комиссиясида (МСК) ЕХҲТ ДИИҲБнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловларни кузатиш бўйича Миссиясининг асосий гуруҳ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МСК маълумотига кўра, Миссия раҳбари элчи Урсула Юзефа Гачек, унинг ўринбосари Аликсий Личковах ҳамда миссия экспертлари Анна Меликян ва Маша Янушевичлар билан учрашув чоғида МСК раиси Зайниддин Низамходжаев шу кунларда муддатидан илгари Президент сайлови кампанияси тобора қизғин паллага кириб бораётгани, бу масъулиятли жараён Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексида белгиланган тартибларга биноан изчиллик билан мувофиқлаштириб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
Жумладан, муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича Календарь режасига мувофиқ сайловларни ўтказувчи 14 та округ ва 10 минг 784 та участка сайлов комиссиялари шакллантирилганлиги, Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот маркази ва тезкор ахборот маркази фаолияти йўлга қўйилганини, бугунги кунга қадар 229 нафар оммавий ахборот воситалари вакилларининг аккредитациядан ўтказилганлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бошқа қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ошкоралик бериш мақсадида тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотлар энг аввало сайловчиларга ҳамда сиёсий партияларга Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тезкорлик билан етказилаётгани хусусида сўз юритилди.
Учрашувда ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистонда ўтказилган сайловларни кузатиш миссияларининг хулосалари бўйича ҳисоботларидаги тавсияларни миллий қонунчилигимизга ва амалиётимизга имплементация қилиш, сайловларга оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Миссия раҳбари элчи Урсула Юзефа Гачек таъкидлаганидек, ДИИҲБ миссиясининг асосий гуруҳ вакиллари тажрибали экспертлардан, шу жумладан, сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, ДИИҲБ ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Шунингдек, асосий гуруҳ экспертларидан ташқари миссия таркибига узоқ ва қисқа муддатли кузатувчилар ҳам қўшилишини ҳамда ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасида самарали ҳамкорликнинг мустаҳкамланиб борилаётганидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/.