Муаммоларни Ҳукумат даражасига олиб чиқиш ва ҳал этишга қаратилган аниқ механизм яратилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Мажлисни кириш сўзи билан очган Сенат Раиси Танзила Норбоева бугунги кунда долзарб бўлган айрим масалаларга тўхталиб ўтди.
– Аҳолини ташвишга солаётган муаммоларга ечим топиш кундалик ишимизга айланиши зарур, – деди Т.Норбоева. – Айниқса, ҳудудлар ривожи билан боғлиқ ҳар бир масала, ҳар бир лойиҳа диққатимиз марказида бўлиши, ваколатларимиздан фойдаланган ҳолда уларни амалга ошириш зарур. Бунда, биринчи навбатда, маҳаллий кенгашлар – депутатлар асосий ҳамкоримиз бўлиши керак.
Шу мақсадда Сенатда Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ташкил этилгани қайд этилди. Марказнинг олдида турган асосий вазифалари белгиланган.
Маҳаллий кенгашлар фаолиятига кўмаклашувчи, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи тузилманинг парламент юқори палатасида ташкил этилгани ҳудудий вакиллик органлари фаолиятига бўлган юксак эътибор намунасидир.
Асосий мақсад – маҳаллий кенгашлар фаоллигини ошириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишда уларнинг иштироки ва аҳамиятини кучайтиришдан иборат.
– Шундан келиб чиқиб, Марказ ўз фаолиятини асосан ҳудудларда ташкил қилиши мақсадга мувофиқ. Бунда жойларда маҳаллий кенгашларнинг назорат институтларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳамда услубий жиҳатдан таъминлаш, депутатлар малакасини ошириш устувор аҳамият касб этиши лозим.
Бу орқали ҳудудий вакиллик органининг олий давлат ҳокимияти органлари билан изчил ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва шу орқали ҳудуддаги тизимли муаммоларни Ҳукумат даражасига олиб чиқиш ва ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни шакллантиришимиз шарт, – деди Сенат Раиси.
ЎзА