Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилиб, унинг 70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табриклади.

Давлат раҳбари Усмонхон Алимовнинг миллий ва диний қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш, буюк алломалар, мутафаккирларнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳамда жамиятда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга бағишланган фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбари нафақат юртимиз ва Марказий Осиёда, балки дунё миқёсида тан олинган нуфузли уламолардан бири экани, унинг Ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси ҳамда Бутун дунё уламолар кенгаши аъзоси этиб сайлангани, «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатидан муносиб ўрин эгаллагани бутун Ўзбекистон халқига улкан фахр бағишлаши таъкидланди.

«Биз муфтий ҳазратларини Ислом маърифатининг толмас тарғиботчиси сифатида биламиз ва қадрлаймиз. «Тафсири Ирфон», «Имом Бухорий – муҳаддислар султони», «Оилада фарзанд тарбияси» каби асарларингиз халқимиз қалбидан чуқур жой олган», - деди давлат раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг мамлакатимизда Ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳияти ва эзгу ғояларини, улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг бебаҳо илмий меросини тадқиқ этиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, бағрикенглик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолиятининг юксак эътироф рамзи сифатида унга «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди.

Муфтий Усмонхон Алимов Президентимиз Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун ташаккур билдириб, сўнгги йилларда жамият ҳаётининг барча жабҳалари қатори диний-маърифий соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Муқаддас Ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга етказиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларда бор куч-ғайратини сафарбар қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда мамлакатимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни инсонпарварлик, бағрикенглик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва диний соҳа вакиллари фаол иштирок этишни ўз бурчи деб билиши маълум қилинди.

«Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш, юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, Ислом динининг асл моҳиятини ва инсониятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътирофга сазовор бўлаётгани алоҳида таъкидланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

kun.uz