Мукаммал ва ҳаётий қонунлар қабул қилиш — бурчимиз
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Муносабат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисидаги нуқтида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар парламент қуйи палатаси фаолиятини янги босқичга кўтариш, депутатларни ислоҳотлар ташаббускорига айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу дастуриламал маърузадан келиб чиқадиган вазифалар бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров ўз муносабатини билдирди:
— Қонунлар — жамият устуни. Демак, мукаммал ва ҳаётий қонунлар қабул қилиш, адолатли жамият барпо этишга бурчлимиз, бу зиммамиздаги бирламчи вазифа. Давлатимиз раҳбарининг нутқини тинглаб, шулар ҳақида ўйладим. Айни вақтда фаолиятимизни янада кучайтириш, янги ўзгаришлар остонасида турганимизни ҳис қилдим.
Президентимиз тўғри таъкидлади – янги даврда парламент қуйи палатаси ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши керак. Жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди. Сайловчилар билан мулоқотлар пайтида билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар асосида биз дастурларни янада такомиллаштириш устида иш олиб боришимиз керак.
Фуқароларнинг ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссиясини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу чуқур маънога эга. Чунки мамлакатимизнинг тақдири ва фаровонлиги билан боғлиқ устувор масалаларни ҳал этишда кенг жамоатчилик, фуқароларнинг фикри ўта муҳимдир. Бу халқчил давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон қадр-қимматини таъминлашга хизмат қилади.
Албатта, ҳар бир саъй-ҳаракат, ислоҳот замирида парламентни ҳақиқий халқ уйига, юқори самара билан ишлайдиган тизимга айлантириш истаги мужассам. Ислоҳотларимиз суръатини пасайтирмасдан, шиддат билан ривожланаётган замонга мос ҳаракат қилсак, кўзланган натижага эришамиз. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак.