Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Музейлар – тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган кўзгу

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Музейлар – тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган кўзгу

Ҳар қандай давлат тараққиёт сари интилар экан, доимо тарихга назар ташлаб, мавжуд урф-одатлар, анъаналар ва қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Айниқса бу борада музейларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки музейлар ўтмишдан келган тарихий маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимига солинган йиғиндиси бўлиб амалдаги қонун-қоидаги мувофиқ равишда сақланади ва намойиш қилинади.

1977 йилда Москвада бўлиб ўтган 11-Халқаро музейлар конференсиясида Халқаро Музейлар кенгашининг Бош конференцияси қарори тасдиқланган. Унга кўра 18 май музей куни деб белгиланди. 1999 йилдан бошлаб эса юртимизда музейлар кунини нишонлаш Ўзбекистон маданий ҳаётининг муҳим воқеаларидан бирига айланди.

Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади. Шу билан бирга, халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс. Музейлар ҳар бир халқ тарихи, маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунёдаги илк музей Мусеон деб номланиб, ўқув маскани кўринишида бўлган ва тахминан эрамиздан аввалги 290 йили Александрияда Птоломей-1 томонидан ташкил этилган. Унинг таркибида турар жойлар, овқатланиш ҳамда мутолаа хоналари, ўсимлик ва ҳайвонот боғлари, расадхона ҳамда кутубхона ҳам бўлган. Кейинчалик эса, тиббиёт ва астрономияга оид жиҳозлар, жониворларнинг қотирилган нусхалари ва шу каби ўқув жараёнларида асқатадиган турли намойиш қуроллари ҳам музейдан ўрин ола бошлаган.

Музейлар дастлаб бадиий асарлар мажмуига, кейин эса моддий ва маънавий маърифий ёдгорликларни йиғувчи ва сақловчи муассасага айланган. Ўзининг улкан тарихий обидалари билан нафақат Европа ва Осиёда, балки бутун дунёга машҳур бўлган Италия давлатида ҳам XV асрга келиб, мавжуд ёдгорликларни мунтазам равишда тўплаш ишлари авжига чиққан.

XIX асрга келиб, энг катта музейлар АҚШ, Англия, Швеция, Япония, Ҳиндистон ва Россияда барпо этилди. Шулар қаторида 1852 йили Эрмитаж, 1873 йили Москвадаги Тарих музейи, 1892 йили Третьяков галереясининг ташкил этилгани сўзимиз далилидир.

Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг барча жабҳасида бўлгани каби маданий соҳада ҳам туб бурилиш ясади. Жумладан, миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш, бой меросимизни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратила бошланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда турли йўналишда 1200 дан ортиқ давлат ва нодавлат музей фаолият кўрсатмоқда. Ушбу маданият масканлари аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, у йиллар давомида бойитилиб, тарихдан мерос бўлган ашёлар, инсоният ижоди маҳсули сифатида яратилган санъат асарлари сараланиб, музейлардан жой олиб, умуминсоний бойликка айлантирилмоқда.

Бугунги кунда музейларимизга катта аҳамият қаратилмоқда, Президентимиз ташаббуси билан 10 йиллик давлат дастурини қабул қилинганлиги, яъни 2017-2027 йиллар давомида юртимиздаги барча музейларни реконструкция қилиш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш айнан маданият соҳасидаги бугунги кун долзарб масалаларидан бири эди. Юксак эътибор туфайли кўплаб музейлар бунёд этилди, мавжудларининг иши эса замон талаблари даражасида йўлга қўйилиб, музей-қўриқхоналар ташкил қилинди. Темурийлар тарихи Давлат музейи, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Термиз археология музейи, Олимпия шон-шуҳрати музейи каби ўнлаб масканлар барпо этилгани ва Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги очиқ осмон остидаги музейлар қайтадан таъмирлангани фикримиз тасдиғидир.

Пойтахтимизга ташриф буюрган меҳмон саёҳати давомида, албатта, Темурийлар тарихи Давлат музейида ҳам бўлади. Ушбу муҳташам мажмуада Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, маданияти, санъати билан яқиндан танишиш мумкин. Экспонатлар аждодларимизнинг улкан салоҳиятидан сўзлайди. Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги осори-атиқалар эса ўзбек давлатчилиги тарихининг нақадар қадимийлиги ва юксаклиги тўғрисида сўзлайди, қолаверса, ҳар бир даврга оид ашёлар бетакрорлиги билан кишида ҳайрат туйғусини уйғотади. Қатағон қурбонлари хотираси музейи кўргазмалари Ватанимиз мустақиллиги йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандлар тўғрисида маълумот беради. Бу музей ёш авлод онгида истиқлол неъматининг нақадар бебаҳо ва юксак эканлиги, унинг қадрига етиш кераклиги ҳақида янада теран фикр уйғотади. Термиз археология музейида сақланаётган археологик топилмалар ҳам ноёблиги, илмий тадқиқотлар учун манба бўла олиши билан қадрлидир. Олимпия шон-шуҳрати музейи истиқлол йилларида мамлакатимиз спортчиларининг энг нуфузли халқаро мусобақаларда қўлга киритган улкан муваффақиятлари тўғрисида кенг маълумот етказади. Ўзбекистон халқ амалий санъати, Ўзбекистон давлат санъат музейларидаги экспонатлар халқимизнинг бой ҳунармандчилик хазинаси, ўзига хос тасвирий санъат асарлари, уларнинг жанрларини тараннум этади. Қадимий шаҳарларимиздаги очиқ осмон остидаги музейлар эса дунёнинг турли томонларидан келаётган сайёҳларни ҳайратда қолдирмоқда ва уларнинг оқими йилдан-йилга халқаро даражада музейларимизга бўлган қизиқиш ортиб бораяпти.

Музейлар маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда ўзига хос ўрин тутади. Сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантира оладиган маскандир. Маънавият ва маърифат маркази бўлган музейлар ёш авлодга халқимизнинг қадимий ва бой тарихи, ўзига хос маданияти, истиқлол ғояларини янада теран англашга кўмаклашмоқда.

Айтиш жоизки, музейшунослик кенг фан тармоғи бўлиб, ўзида тарих, археология, санъатшунослик, социология, педагогика, фалсафа, эстетика, компьютер технологиялари каби бир қатор соҳаларни қамраб олган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида музейшунослик йўналиши фаолият юритади, айнан ушбу таълим даргоҳи соҳа учун кадрлар тайёрлаб берадиган ягона илм маскани ҳисобланади. Бу ерда талаба — ёшларга бакалавр, магистратура ҳамда докторантура босқичларида таҳсил бериш билан бирга ташкил этилган ва этилаётган кўплаб янги музейлар ёш авлодни тарихимиз, моддий ва маданий меросимизни нақадар чуқур илдизга эгалигини сингдирган ҳолда, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари билан тарбияланган мутахассис бўлиб етишмоқдалар.

Музейлар маънавий ва маърифий илм ўчоғи сифатида доим тараққиётда, ривожланиш ва ўзгаришда. Уларнинг захираларини доимо бойитиб бориш, тўпланган музей ашё ва коллекцияларини келажак авлодларга бус-бутун ҳолатда етказиш, асраб-авайлаш ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб этади. Ушбу даргоҳда ўз касбининг фидоий инсонлари фаолият юритадилар. Улар томонидан яратиладиган ҳар бир экспозиция ўзининг мафтункорлиги, тарихий аҳамияти ва жудаям бой тарихий ёдгорликларни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, 18 май — Халқаро музейлар куни билан барча ўз касбига садоқат билан меҳнат қилиб келаётган, юртимиз музейларини тарихий ашёлар билан бойитиб, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаётган, ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтиришда ўз ҳиссасини қўшаётган фидоий музей ходимларини ҳамда уларга таълим бераётган устозларини бу қутлуғ сана билан табриклайман. Доимо халқимиз ҳурмати ва ардоғида бўлинг азиз музейлар жонкуярлари!

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Сенати

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

UzA