Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди, деб ёзди Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг telegram каналида.
Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга рафиқаси Болорцетцег Лувсандорж ҳамроҳлигида ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.