Мўғулистон Президенти Самарқандга келди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизматининг маълумотига кўра, олий мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг Мўғулистон Президенти Ҳазрати Хизр мажмуасига келиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ухнаагийн Хурэлсух саммит доирасида хорижий давлатлар раҳбарлари билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз: Мўғулистон 2004 йилдан бери Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлат ҳисобланади.
“Дунё” АА