Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг консалтинг компанияси Ўзбекистондаги йирик корхоналарнинг бошқарувини мақбуллаштириш лойиҳаларида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Boston Consulting Group” компанияси раиси Рич Лессер ва Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Рза Нуриевни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида давлатимиз раҳбари АҚШнинг ушбу консалтинг компанияси Ўзбекистондаги йирик корхоналарнинг бошқарувини мақбуллаштириш лойиҳаларида фаол иштирок этаётганини қайд этди. Ўтган йили Тошкент шаҳрида “Boston Consulting Group”нинг офиси очилди.
Суҳбатда сунъий интеллект салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Билимлар иқтисодиётига ўтиш бўйича узоқ муддатли комплекс стратегияни, саноатни ривожлантириш дастурини ҳамда Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш “мастер режаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Инвесторлар билан Ўзбекистон ҳудудларини ривожлантиришга узвий боғлаган ҳолда ишлаш самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари ва банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш, банкларнинг рақамли инфратузилмасини модернизация қилиш, шаҳарларни ривожлантириш ва энергетикадаги лойиҳаларни экспертиза жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/.