Надин Маенза: Сўнгги тўрт йил мобайнида диний эркинликларни яхшилаш масалаларида бундай муваффақиятларга эришган бошқа мамлакат дунёда йўқ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Айни кунларда бўлиб ўтаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида сўзга чиққан АҚШ Халқаро эътиқод эркинлиги бўйича комиссияси раиси Надин Маенза Ўзбекистонда диний эркинликлар соҳасида эришилган диққатга молик муваффақиятларга эътибор қаратди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унинг фикрича, Ўзбекистон бой тарихий меросга таянади. АҚШ комиссияси раиси сўнгги тўрт йил ичида дунёда диний эркинликларни яхшилашда бундай тараққиётга эришган бошқа мамлакат йўқлигига амин эканлигини айтди. У Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, эътиқод эркинлиги ва динлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз: «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Глобал жалб қилиш институти (АҚШ) билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари кўмагида ўтказилмоқда.
Бугун форумнинг хорижлик иштирокчилари Бухоронинг бой маданий ва тарихий мероси билан танишиш имконига эга бўлишади.
«Дунё» АА