Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Нагоя университети профессори Тошкент давлат техника университетига маслаҳатчи ва проректор лавозимига тайинланиши мумкин

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Нагоя университети профессори Тошкент давлат техника университетига маслаҳатчи ва проректор лавозимига тайинланиши мумкин

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ва Нагоя университети вакиллари ўртасида таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик бўйича видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети вакиллари ҳам иштирок этди.

Онлайн-мулоқотда томонлар фан ва таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат юридик университетининг таълим тизимлари ҳамда илмий фаолиятини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Анжуманда, шунингдек, Ўзбекистон ва Япония томонидан Нагоя университети профессор-ўқитувчиларини Тошкент давлат техника университетида маслаҳатчи ва проректор лавозимига тайинлаш масаласи ўрганилаётгани таъкидланди.

Тадбирда “Йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида мамлакатларимиз техник фанлар бўйича интенсив ўқув дастурининг дастлабки лойиҳасини амалга ошираётганига эътибор қаратилди. Ушбу “Йўл харитаси”га кўра 2020 йил апрель ойидан бошлаб Тошкент давлат техника университетининг 50 нафар талабаси математиканинг асосий курси бўйича 30 соатлик масофавий ўқишга жалб этилган.

Ўз навбатида Тошкент давлат юридик университети Нагоя университети билан биргаликда халқаро ва Япония ҳуқуқини ўрганиш, академик алмашинув ҳамда қўшма тадқиқотлар асосида ўқишни ташкил этишни режалаштирмоқда.

Нагоя университети Олий ҳуқуқ мактаби декани, профессор T.Maсуда Ўзбекистон давлат юридик университети билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, академик алмашинувлар ва илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади.

«Дунё» АА