Навоий давлат кончилик институти негизида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, ушбу қарор Навоий вилоятида юқори малакали, чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўша оладиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини изчил таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, таълим жараёнига илғор педагогик ва масофавий таълим технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш ва бошқа вазифалар белгиланди.
Ҳужжатда университет ҳузурида Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиали негизида – Нукус кончилик институти, «Навоий» илмий-технология саноат парки ташкил этилиши таъкидланган.
Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги Кармана хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми негизида–Кармана политехника техникуми, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси тизимидаги Нурота саноат-кончилик коллежи негизида – Ғозғон политехника техникуми ва Учқудуқ саноат техникуми ва Зарафшон саноат техникуми университет ҳузурига ўтказилмоқда.
Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қарор билан университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилди ва ва унинг таркиби тасдиқланди.
Қарор билан, шунингдек, қўйидагилар тасдиқланди:
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети фаолиятини йўлга қўйиш ва уни 2026 йилга қадар комплекс ривожлантириш дастури;
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати;
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини амалиёт ўташ объектлари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари, тармоқ корхоналари ва ташкилотларга бириктириш жадвали.
«Дунё» АА