Навоий вилоятидаги корхона август ойида Францияга 300 минг АҚШ доллари тенг тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг август ойида Навоий вилоятидаги «Navbahor Textile» корхонаси томонидан Франциянинг «Texeurop» компаниясига 300 минг АҚШ долларига тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Texeurop» компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, Франция бозорида 30 йилдан буён текстиль маҳсулотлари импорти ва савдоси билан шуғулланиб келади.
Корхона раҳбари Жули Бурейнинг айтишича, ҳозирги кунда компания ўз импорт географиясини тубдан ўзгартирмоқда ва ушбу йўналишда Ўзбекистон катта салоҳиятга эга. У шунингдек, Франция текстиль бозорида сифатли тайёр тўқимачилик маҳсулотларига талаб тобора ортиб бормоқда ва бу ўз навбатида янги экспортчилар билан ҳамкорлик ўрнатишни тақозо қилаяпти.
Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти тўлақонли янги босқичга ўтди ва дунё бозорига шиддат билан кириб келмоқда. Бунга «Cotton Campaign» халқаро коалиция томонидан қўйилган чекловларнинг бекор қилиниши ҳамда Ўзбекистонни Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус имтиёзлар тизими (GSP+)га қўшилиши муҳим омил бўлаётир.
Франция вакилининг таъкидлашича, ушбу лойиҳалар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни чет давлатларга экспорт қилишда катта имкониятлар яратади ва мамлакат иқтисодиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади.
«Шу нуқтаи назардан биз каби импортёр компаниялар учун ушбу ижобий ўзгаришлар Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилишда анча қулайликлар тақдим этади ва фаолиятимиз давомийлигини таъминлайди. 2022 йил октябрь ойида Тошкент халқаро текстиль форумида бизнинг компания ҳам иштирок этди. Ушбу форум доирасида ўзбекистонлик кўплаб текстиль корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказдик ва уларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлдик. Куни кеча эса «Navbahor Textile» корхонаси томонидан юборилган 70 минг дона текстиль маҳсулотларини қабул қилдик. Шу билан бирга, жорий йилнинг октябрь ойида Франциянинг бошқа импорт қилувчи корхоналари билан Ўзбекистонга бориб кейинги давр учун янги келишувларни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз.
Албатта бу ҳамкорлигимизни илк қадамлари ва бошланиши. Биз келгусида бу ҳажмни янада оширишдан ва ушбу соҳада Ўзбекистон компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз», «Texeurop» компанияси раҳбари.
ПАРИЖ, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/.