Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Навоийда ўтказилган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Навоийда ўтказилган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Навоий вилоятини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралари, тармоқ бирлашмалари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари қатнашди.

Таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган тузилмалар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ бир ҳафта олдин вилоятга ўз ишини бошлаган эди. Гуруҳ вазифаларига иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳаси, инвестициявий ва экспорт фаолиятини ривожлантириш, инфратузилма, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳани такомиллаштиришнинг бугунги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш масалалари кирган эди.

Йиғилиш давомида вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳисобот бериб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар тақдим этди. Улар тармоқлар ва йўналишлар кесимида муайян туман (шаҳар) ларда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Вилоятда инвестициялар, саноат ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларининг ўсишини рағбатлантириш борасида ишга солинмаган имконият ва захираларни аниқлаш ҳамда улардан тўлиқ фойдаланишга қаратилган ишларга катта эътибор қаратиш топширилди.

Шунингдек, ҳудудда юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган тўлиқ циклли юқори технологик ишлаб чиқариш объектлар сонини кўпайтириш ҳамда унга боғлиқ тармоқларни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш ва янги иш ўринлари яратиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбиркорлар ва экспортчилар билан манзилли ишлаш механизмини такомиллаштириш, келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб бериш ва кўтарилган масалаларни ҳал этишни таъминлаш бўйича топшириқлар ҳам берилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга вилоят миқёсида амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги ишлар доирасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Навоий шаҳрида тадбиркорлар ва экспортчилар ўз фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида маҳаллий ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.

«Дунё» АА