Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган 101 нафар ўзбек ўғлони хотирасига ҳурмат кўрсатилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ташаббуси билан Нидерландиянинг Лёйсден шаҳри ёнидаги "Растхоф" қабристони ҳудудида жойлашган "Совет шон-шараф майдони" хиёбонида хотира маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Таъкидлаш жоизки, ҳар йили Нидерландияда Иккинчи жаҳон урушидан буён турли ҳарбий ҳаракатлар ва тинчликпарварлик операциялар қурбонларининг хотираси ёдга олинади. Бутун мамлакат бўйлаб хотира маросимлари ўтказилади.
Ушбу тадбирда мамлакатимиздан келган делегация аъзолари, Нидерландиянинг Лёзден шаҳри мэри Герольф Баумистер, "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси раҳбарияти, кўнгиллилар, маҳаллий ОАВ вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари ва фаол ватандошлар қатнашди.
Тадбир аввалида Иккинчи жаҳон уруши даврида Нидерландияда қурбон бўлган ва мазкур хотира майдонида дафн этилган 865 нафар совет аскарлари, шу жумладан, ўзбекистонлик 101 нафар аскарлар қабрларига гул қўйилди.
Хотира маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон делегацияси раҳбари Саидхон Саидолимов Иккинчи жаҳон уруши, унинг ҳалокатли оқибатлари, ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган Ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида тўхталди. Халқимизнинг шаъни ва қадр қимматини ҳимоя қилишда синмас ирода ва жасорат кўрсатган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини абадийлаштириш бўйича Ўзбекистон Президенти бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги номидан "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси бошқарув кенгаши раиси Ремко Рейдинг ва унинг ёрдамчиси Наталья де Йонгга кўкрак нишонлари топширилди.
Нидерландиянинг "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси бошқарув кенгаши раиси Ремко Рейдинг ўз нутқида, Лёйсден шаҳарчасида дафн этилган кўплаб ўзбек аскарлари қабрларига гул қўйиш орқали уларни руҳига ҳурмат кўрсатиш яхши анъанага айланганини билдирди. "Биз бундай тадбирлар орқали Иккинчи жаҳон уруши йилларида қурбон бўлган ўзбек аскарлари хотирасини ҳурмат билан яна бир бор ёдга оламиз ва уларнинг номларини шарафлашга ҳаракат қиламиз", деди у.
"Совет шон-шараф майдони" жамғармаси бошқарув кенгаши аъзоси Наталья де Йонг ҳар йили Нидерландияда кенг нишонланадиган "Нацизмдан озодлик куни" арафасида бу тадбирни ташкил этиш орқали Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни абадий хотирлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Тадбирда иштирок этган ўзбекистонлик ватандошлар юртимизни ҳимояси ва унинг тинчлиги учун ўз жонларини фидо қилган 101 нафар ватандошимиз хотирасини яна бир бор ёдга олиш ҳар бир ўзбек фарзандининг бурчи эканлигини таъкидладилар.
Нидерландия ҳукумати, "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси раҳбариятига ушбу хотира хиёбонидаги ўзбек ўғлонлари қабрларга ғамхўрлик кўрсатиш, инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш қурбонлари хотирасини асраб-авайлаш ва уларнинг шахсини аниқлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирилди.