Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Нидерландиядан муносабат: Германия Ўзбекистоннинг асосий технологик ва сармоявий шерикларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Нидерландиядан муносабат: Германия Ўзбекистоннинг асосий технологик ва сармоявий шерикларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда

Нидерландиянинг «Diplomat Magazine» журналининг веб-сайтида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель ўртасида 12 март куни бўлиб ўтган виртуал саммитга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда Германия пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича халқаро ташаббусларни фаол равишда илгари сураётгани, дунё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилаётгани қайд этилган. Хусусан, Германия COVAX ташаббуси доирасида коронавирусга қарши вакциналар етказиб берилишига кўмак бермоқда. Бундан ташқари, Европанинг юқумли касалликларни ўрганиш бўйича етакчи илмий маркази - Роберт Кох институти билан яқин алоқалар ўрнатилган.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари саммитининг кун тартибига дунёдаги оғир эпидемиологик вазият туфайли юзага келган инқирознинг кучайиши шароитида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари киритилди.

«Ўзбекистон Президенти ва Германия канцлери икки йил олдин Берлинда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни биргаликда амалга ошириш ўзаро муносабатларнинг барқарор динамикасини таъминлаётганини катта мамнуният билан таъкидладилар», - деб хабар қилинган мақолада.

Иқтисодий муносабатларга катта эътибор берилгани маълум қилинган. Германия Ўзбекистоннинг асосий технологик ва сармоявий шерикларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда.

«Томонлар қўшма лойиҳалар, ишбилармонлик алоқалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистонда Германиянинг етакчи компаниялари ва молия муассасалари фаолиятини кенгайтиришга келишиб олдилар», - деб ёзган муаллиф.

Мақолада Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини жорий йил май ойида ўтиши режалаштирилаётгани маълум қилинган. Томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари, биринчи навбатда саноат кластерлари, рақамлаштириш жараёни ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилгани ҳақида сўз юритилган.

Манбанинг таъкидлашича, анжуманда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди. Афғонистондаги тинчлик жараёнини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳасидаги минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалиётга жорий қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.

Саммитнинг асосий натижалари қаторида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, Европа Иттифоқи билан конструктив мулоқот, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича қўшма ишларни янада фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилгани қайд этилган.

«Гуманитар алмашинув соҳасида томонлар Ўзбекистонда немис тилини ўрганишни кенгайтириш ва тегишли давлат дастурини қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар», деб ёзади «Diplomat Magazine».

/«Дунё» АА/.