Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистоннинг экологик тоза пахтадан тайёрланган маҳсулотларига дунё бозорида талаб жуда юқори

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистоннинг экологик тоза пахтадан тайёрланган маҳсулотларига дунё бозорида талаб жуда юқори

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландиянинг «Control Union Certifications» компанияси сертификация масалалари бўйича бош ижрочи директори Йохан Марис билан видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчихона маълумотига кўра, мулоқот чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти ва ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

«Control Union Certifications» 1920 йилда ғалла ва ем маҳсулотлари соҳасида сифатни таъминлаш ва логистика хизматларини кўрсатувчи тузилма сифатида фаолият бошлаган. Ҳозирги кунга келиб, у дунёнинг 80 та мамлакати билан ҳамкорлик қилади. 2020 йилда Нидерландия ҳукумати томонидан компанияга «Қиролича ҳурматига сазовор бўлган компания» (Royal Status) мақоми берилган. Нидерланд компанияси тўқимачилик соҳасидаги сертификация фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Ҳозирги кунда «Control Union»нинг иккита стандарти дунёдаги энг ишончли стандартлар қаторига киритилган.

Йохан Марисга кўра, компания ўз фаолиятини Ўзбекистонда ўн йилча муқаддам бошлаган. Асосий эътибор - органик пахта етиштирувчи фермерларнинг маҳсулотига тегишли сертификат беришга қаратилмоқда.

«Америка ва Европанинг энг йирик тўқимачилик брендлари ўз ассортиментида экологик тоза пахтадан тайёрланган маҳсулотлар улушини кўпайтиришга алоҳида урғу бермоқда. Бу эса Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очади, негаки дунё бозорида экологик тоза пахта хомашёсининг жиддий танқислиги кузатилмоқда. Унинг нархи эса оддий пахтадан уч баробар юқори бўлиб турибди, - деди у.- Ўзбекистоннинг мазкур йўналишдаги салоҳиятини инобатга олган ҳолда, биз бир ярим йил муқаддам мамлакатингизда ўз ваколатхонамизни очдик».

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимига кирадиган корхоналар ходимларининг «Control Union» компаниясида малака ошириш масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди.

Нидерланд томонига мазкур масала бўйича ҳамкорлик битимини имзолаш таклиф этилди. Компания ижрочи директори мазкур таклифни диққат билан ўрганиб чиқиб, муҳокамаларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

Й.Марис «Control Union» компанияси Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва заргарлик соҳалари корхоналарининг маҳсулотларини сертификатлашда иштирок этиши мумкинлиги, пировардида, уларнинг маҳсулотларини дунё бозорига чиқиши учун янги имкониятлар яратилишини таъкидлади.

/«Дунё» АА/.