Нидерландиядан муносабат: Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси чуқур таҳлил асосида яратилган мукаммал ҳужжат
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландиянинг нуфузли «Diplomat Magazine» журнали бош муҳаррири Мейлин де Лара билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
2013 йил июнь ойида Гаага (Нидерландия)да ташкил этилган «Diplomat Magazine» инглиз тилида ойда бир маротаба чоп этилади. Нашрда Бенилюкс мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва жаҳон ҳамжамиятида содир бўлаётган энг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий тадбирлар тўғрисида материаллар эълон қилинади.
Журналнинг асосий муштарийлари Нидерландиянинг расмий, сиёсий, иқтисодий ва таҳлилий доиралари, шунингдек, Гаагада жойлашган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ходимларидан иборат.
Учрашувда Мейлин де Лара 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш учун мамлакатимизга қилган сафарини илиқ эсга олди. У сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлардан катта тассурот олганини таъкидлади.
Мен суҳбатлашиш имконига эга бўлган барча одамлар давлатингиз раҳбарининг сиёсатини маъқуллади. Мамлакат ҳаётига тадбиқ этилаётган улкан ўзгаришлар аҳоли томонидан қўллаб қувватланаётганини уларнинг гап-сўзларидан илғаш мумкин эди. Шу боис ишонч билан айтишим мумкинки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати, аввало, Ўзбекистон халқи фаровонлигини таъминлашга қаратилган, - деди Мейлин де Лара.
Учрашув давомида жорий йилдаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди. Хусусан, «Diplomat Magazine» мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳаётини фаол ёритаётгани, нашр вакиллари Ўзбекистонда ўтказилаётган энг муҳим халқаро тадбирларнинг доимий иштирокчилари экани алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан журнал Европа жамоатчилигини республикада рўй бераётган воқеалар ҳақида хабардор қилишда фаол иштирок этишга тайёр экани яна бир бора тасдиқланди.
Бундан ташқари, журнал Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан 2022 йилда ташкил этилиши режалаштирилган қатор тадбирларда ахборот ҳамкори бўлиши билдирилди.
Учрашувда нидерландиялик журналистга 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Ушбу дастур яқин ва ўрта муддатли истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлишини белгилаб бериши, бу борадаги устувор йўналишлар аниқлаб олингани алоҳида таъкидланди. «Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегиясига» тамойили асосида ислоҳотларнинг узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Мейлин де Ларонинг таъкидлашича, Тараққиёт стратегияси чуқур ва пухта таҳлил асосида яратилган мукаммал ҳужжат бўлиб, у, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг янада ривожланишига хизмат қилади.
/«Дунё» АА/.