Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам пандемияга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашга нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги маълумотига асосланиб.
Хусусан, “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси томонидан 5 турдаги 129 миллион сўмлик дори воситалари, “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳомийларни жалб этган ҳолда 3 тонна гуруч ва ун маҳсулоти, 2 тонна картошка ва пиёз маҳсулотлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига етказилди.
Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан вилоятларда ташкил этилган ҳомийлик марказларига 2 миллиард 500 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳуслотлари юборилди.
Шодиев халқаро фондининг ваколатхонаси томонидан 3 мингдан ортиқ оилага мўлжалланган ижтимоий ёрдам тўпламлари ўз эгаларига топширилди. Ҳозирда фонд томонидан тиббиёт асбоб-ускуналарини сотиб олиш ва тиббий муассасаларга етказиб бериш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, USAIDнинг “Тинчликни сақлаш учун озиқ-овқат” дастури доирасида “Соғлом авлод учун” жамғармаси ва “Resource and Policy Exchange” нодавлат ташкилоти (АҚШ) ўртасида тузилган битимга асосан Ўзбекистонга қиймати 400 минг долларга тенг бўлган мурувват ёрдами келди.
Ушбу мурувват ёрдами тўпламларида минераллар ва витаминлар билан бойитилган сабзавот ва дуккакли ўсимликларнинг қуритилган аралашмаси мавжуд бўлиб, улардан суюқ овқатлар тайёрлашда фойдаланилади.
Тўламлар Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги жами 140 дан ортиқ ихтисослаштирилган, жумладан, сил касалига қарши кураш, психоневрологик диспансерлар, имконияти чекланганлар учун мактаб-интернатларга, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мўлжалланган “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари ва шу каби муассасаларга тарқатилмоқда.
“Соғлом авлод учун” жамғармаси мурувват ёрдамларининг ушбу ихтисослаштирилган муассасалардаги 35 минг 443 та шахсга етказилиши ва мақсадли фойдаланиши устидан мониторингни олиб боради.