Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Нуфузли турк журналининг Туркия Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифига бағишланган махсус сони чоп этилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Нуфузли турк журналининг Туркия Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифига бағишланган махсус сони чоп этилди

Етакчи турк нашрларидан бири- «Business Turk» журналининг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари ҳамда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган махсус илова сони нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Махсус соннинг бош мақоласи журнал бош муҳаррири М.Рузубай қаламига мансуб. «Ушбу сонимизда жорий йил 29-30 март кунлари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида янги босқичга - «кенг қамровли стратегик ҳамкорлик» даражасига кўтарилган Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, ташриф доирасида имзоланган 10 та янги шартнома, хусусан, энергетика соҳасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва Туркия делегацияси зиёрат қилган тарихий Хива шаҳри ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз», деб ёзади муаллиф.

Мазкур махсус сонда «Мустақиллик монументининг илк меҳмони», «Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи саммити», «10 та янги шартнома«, «Ривожланиб бораётган иқтисодий алоқалар», «Ғаройиб Хива шаҳри», «Дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги» сарлавҳали мақолалар босилиб чиқди. Ушбу нашрларда Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг тарихи, сўнгги 5 йилдаги ривожи, хусусан, Туркия Президентининг март ойидаги ташрифи натижалари батафсил таҳлил қилинган.

«Мустақиллик монументининг илк меҳмони» сарлавҳаси остида чоп этилган мақолада Туркия Президенти илк олий мартабали зиёратчи ўлароқ ташриф буюрган “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. «Ўзбек халқининг 3 минг йиллик маданиятини ўзида акс эттирувчи 60 метр баландликдаги Мустақиллик монументи – “Янги Ўзбекистон” боғининг қоқ марказида жойлашган. Афсонавий Ҳумо қуши ёдгорликнинг тепасида ўрнатилган бўлиб, унинг орқа деворларида тарихий Буюк ипак йўли ўйиб нақшланган. Ёдгорликда мамлакатнинг 5 та муҳим тарихий шаҳри ҳисобланган Хива, Бухоро, Самарқанд, Термиз ва Тошкентдаги қадимий обидалар акс эттирилган...», деб ёзади муаллиф.

«Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи саммити» номли материалда саммитда эришилган натижалар ҳақидаги маълумотлар турк муштарийларига ҳаво қилинган. «Ўзбекистон мустақиллигини тан олган илк давлат эканлигимиздан доимо фахрланамиз. Муҳтарам қардошим Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида 6 йилдан буён «Янги Ўзбекистон» шиори остида азму шижоат билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларни биз ҳам мамнуният билан кузатиб келмоқдамиз. Бунинг натижасида қадош Ўзбекистон янада равнақ топаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Биз муносабатларимизни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олдик. Туркия бугунга қадар бўлгани каби бундан сўнг ҳам ҳар доим стратегик ҳамкор, дўст ва қардош Ўзбекистоннинг ёнида бўлади», дея Туркия Президенти Режеп Тойип Эрдоғаннинг самитдаги сўзларидан иқтисос келтиради нашр.

Нашрда ташриф доирасида имзоланган 10 та янги шартнома иқтисодий соҳадаги ютуқлар, Ўзбекистонда тобора кўпайиб бораётган турк капитали асосидаги фирмалар ва туркиялик тадбиркорлар инвестициялари ҳажмини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланган.

«Ғаройиб Хива шаҳри» сарлавҳали мақолада Туркия Президентининг тарихий Хива шаҳрига ташрифи тафсилотлари ўрин олган. Мақолада мазкур кўҳна кентнинг тарихи, Ичан қалъа мажмуаси ва Ота дарвоза, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Калтаминор, Кўҳна Арк, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Жума масжиди каби қадимий ёдгорликлар Туркия Президентида катта таассурот қолдиргани қайд этилган.

Махсус сондан ўрин олган материалларда, шунингдек, жорий йил Ўзбекистон-Туркия дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги кенг нишонланаётгани алоҳида таъкидланган.

Муаллифлар, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ўртасида яқин ва самимий алоқалар ўрнатилгани барча соҳаларда ҳамкорлик муносабатларининг жадал тус олишидаги асосий омил эканига алоҳида эътибор қаратган.

Икки давлат раҳбарининг маърифатга, хусусан, китоб мутолаасига бўлган алоҳида меҳр ва ҳурмати туфайли икки томонлама учрашувларда ўзаро китоблар алмашиш анъанага айланмоқда, дейилади материаллардан бирида. «Шу тариқа, 2021 йилда Туркий Кенгаш саммити доирасида Истанбулга ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Режеп Таййип Эрдоғанга «Дунё янада одил бўлиши мумкин» китобининг ўзбек тилидаги таржимасини совға қилган эди. Туркия Президенти эса Ўзбекистонга сўнгги ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёевга Алишер Навоийнинг нодир девонини ҳадя қилди, дейилади махсус сондан ўрин олган материалда.

«Дунё» АА мухбир