Нукус шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари хайрия жамғармасининг грант маблағлари ҳисобига замонавий она ва бола шифохонаси барпо этилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
26 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистонда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга Бирлашган Араб Амирликлари Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён номидаги хайрия жамғармасининг техник кўмагини жалб этиш бўйича БАА ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди, деб хабарп бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Нукус шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари хайрия жамғармасининг грант маблағлари ҳисобига замонавий она ва бола шифохонаси барпо этилади.
Ўзбекистон томонидан битимни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва БАА томонидан молия вазирининг ўринбосари Юнис Ҳожи Ал-Хурий имзолади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллион долларни ташкил этади ва молиялаштириши тўлиқ Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
100 беморга мўлжалланган ҳамда дизайн ва техник жиҳозлари бўйича ҳудудда ягона бўлган янги шифохонада тўғруқолди ва туғруқ бўлимлари, оналар ва янги туғилган чақалоқлар учун палаталар, оналар ва болалар интенсив терапияси бўлимлари, жарроҳлик бўлими, шифохона, амбулатория ва маслаҳат диагностика бўлимлари ҳамда лабораторияларга эга бўлади.
Ҳозирги вақтда объектда қурилиш ишлари бошланган. 2022 йил якунига қадар унинг тўлиқ қуриб битказилиши кутилмоқда. Энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги тиббиёт маскани Оролбўйи минтақаси аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини сезиларли даражада яхшилашга имкон беради.
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва хусусий ташкилотлари ҳамда инвестиция жамғармалари билан икки томонлама ҳамкорликни диверсификация қилиш ва чуқурлаштиришни давом эттирмоқда.
/«Дунё» АА/.