Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Одил судловдан барчанинг фойдаланишини таъминлаш йўлида

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Одил судловдан барчанинг фойдаланишини таъминлаш йўлида

Одил судловдан барчанинг тенг фойдаланишини таъминлаш учун талаб этиладиган шарт-шароитлар «Ўзбекистон Республикасида одил судлов ва миллий озчиликларга доир Грац тавсиялари” мавзуида ўтказилган давра суҳбати доирасида муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар бўйича олий комиссари офиси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.

Одил судлов ва миллий озчиликларга доир Грац тавсиялари ўзида муайян халқаро тажрибани мужассам этган. Бу ижобий тажриба Ўзбекистон давлат органлари вакилларида қизиқиш уйғотиши табиийдир.

Грац тавсияларида судга ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий муассасаларга мурожаат қилиш билан боғлиқ масалалар ўз аксини топган. Ҳужжатда миллий озчиликлар ёки этник ҳамжамиятларнинг одил судловдан фойдаланишига доир масалалар бўйича ишлаб чиқилган амалий ёндошувлар жамланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов анжуман иштирокчиларини қутлар экан, агар мамлакатимиздаги барча этник гуруҳларнинг одил судлов тизимига нисбатан ишончини мустаҳкамлашни истар эканмиз, айниқса, судьялар ўз вазифаларини адо этиш асносида адолатга нақадар амал қилишларини яққол намоён этишлари зарурлигини таъкидлади. Ҳар биримизнинг ана шундай алоҳида саъй-ҳаракатларимиз, ўз навбатида, одил судлов тизимига нисбатан жамият ишончини шакллантириши мумкин.

Давра суҳбатида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Элчи Кайрат Абдрахманов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси – Элчи, доктор Пьер фон Аркс ҳам сўзга чиқди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганларидек, Грац тавсияларининг Тошкентдаги ушбу тақдимоти Ўзбекистон давлат органлари вакиллари билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар бўйича олий комиссари учун этник ҳамжамиятларнинг барча вакиллари одил судловдан тенг фойдаланишига доир долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконини яратди.

Бу масалалар, жумладан, қонун устуворлиги, камситишга йўл қўймаслик ва тенгликни, шу жумладан, гендер тенгликни таъминлаш тамсойилларини, мустақил одил судлов органи томонидан оқилона муддатларда адолатли равишда муҳокама қилиниш ҳуқуқи ҳамда юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини ўз ичига олган.

Анжуман доирасида одил судловдан фойдаланилишини яхшилаш борасидаги халқаро тажриба чуқур ўрганилди. Судларда ўз ҳуқуқларидан фойдаланишда ҳаммага тўлиқ тенг имкониятлар яратилишини рағбатлантириш стратегияси хусусида ҳам сўз юритилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқаро экспертлар, мамлакатимиз вазирликлари ва давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси, БМТТДнинг Тошкентдаги офиси вакиллари ҳамда Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 28 июль. /”Дунё/ АА/.