Олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон музокаралари натижасида Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

. Олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунлари бўйича бугун икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тарихий ҳужжатлар – Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномани имзоладилар.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.
«Марказий Осиё» Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш тўғрисида, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, 2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома шулар жумласидан.
Шунингдек, стратегик ислоҳотлар, электрон савдони ривожлантириш, ўрмон хўжалиги, давлат хизмати соҳаларида меморандумлар, Тошкент ва Туркистон, Навоий ва Қизилўрда, Жиззах ва Туркистон вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харита»лари, энергетика, кимё саноати, транспорт ва логистикада лойиҳалар амалга ошириш бўйича битимлар қабул қилинди.
Ташриф доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.
«Дунё» АА