Олий даражадаги Ўзбекистон-Миср музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар якуни бўйича ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Президентлар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Миср Инвестициялар бўйича бош бошқармаси ўртасидаги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, жамоат соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва икки томонлама инвестициявий муносабатларни мустаҳкамлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш, тараққиёт масалаларида тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.
Шунингдек, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Шарқшунослик институти ҳамда Миср Миллий кутубхонаси ва архиви ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
«Дунё» АА