Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бугун Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мулоқотда икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Индонезия парламенти делегацияси аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда Раҳмат Гобель Президент Шавкат Мирзиёв раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат ва унинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлаб, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдириб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистонда Индонезиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш ҳамда бугунги кунда энг талабгор касбларга ўқитиш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича келишиб олинди.
Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган катта салоҳиятини қайд этиб, икки мамлакат учун устувор бўлган йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш ва алоқаларни чуқурлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегация кеча Олий Мажлис Сенати Раиси билан учрашди.
«Дунё» АА