Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси йиғилишида иштирок этди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси йиғилишида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов кеча Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси 286-сессиясининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, йиғилишда 2021 йил 21 июль куни Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитасининг биринчи йиғилишида илгари сурилган масалалар, жумладан, Парламентлараро Иттифоқнинг 2022-2026 йилларга мўлжаллаган янги стратегияси ҳамда жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган 143-Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Акмал Саидов ўз нутқида Парламентлараро Иттифоқнинг келгуси йилларга мўлжалланган фаолияти, унга аъзо давлатлар парламентлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада жадаллаштириш, жумладан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши муаммоларига ҳамжиҳатликда барҳам бериш масалаларига алоҳида тўхталди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон томонидан Парламентлараро Иттифоқнинг келгуси 5 йиллик фаолияти билан боғлиқ қатор устувор йўналишлар, жумладан БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги Миллий парламентларнинг ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, парламентлараро алоқаларда ёшларнинг ўрнини ошириш бўйича таклифлари Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиб, ушбу Стратегия лойиҳасида инобатга олинганлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунига кўра, иштирокчилар Парламентлараро Иттифоқнинг янги стретегияси халқаро майдонда миллий парламентларнинг ролини кучайтириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиши, глобал миқёсдаги долзарб муаммоларни парламентлараро ҳамкорлик доирасида ечимини топишга хизмат қилишини билдирди.

/«Дунё» АА/.