Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Туркия Буюк миллат мажлиси делегацияси билан парламентлараро алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Туркия Буюк миллат мажлиси делегацияси билан парламентлараро алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Туркия Буюк миллат мажлисининг Имкониятларда гендер тенглик комиссияси раиси Фатма Аксал бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатасидан маълум қилинишича, мулоқот аввалида Акмал Саидов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Суҳбат чоғида делегация аъзоларига мамлакатимизда сўнгги беш йил мобайнида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳар томонлама пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари, бугун республикамизда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақида сўзлаб берилди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Туркия парламенти билан парламентлараро мулоқотни турли даражада фаоллаштириш тарафдори экани қайд этилди.

Мамлакатларимизни тарихий алоқалар, маданий ва диний ришталар ҳамда муштарак анъана ва маънавий қадриятлар яқинлиги боғлаб туради. Жорий йил 4 март куни Ўзбекистон-Туркия дипломатик муносабатларининг ўрнатилганига 30 йил тўладиган бўлса, 2021 йил Туркия томонидан Ўзбекистон мустақиллигини тан олинганига 30 йил тўлди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида сезиларли даражада ривожланиб бораётгани, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани таъкидланди.

Томонлар сўнгги йилларда ҳар иккала мамлакат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон сайъ-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилганини алоҳида қайд этди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

«Дунё» АА