Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди ҳамда депутатларга
Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ўз сўзида таъкидлаганидек, ҳужжат 2019 йил октябрь ойида Тошкентда икки мамлакат ваколатли вакиллари томонидан Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин икки томонлама муносабатларнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида имзоланган. Ўзбекистон Буюк Британия билан шу мазмундаги битимни имзолаган Марказий Осиёдаги биринчи мамлакат бўлди.
Битимнинг 87-моддаси 3-қисмига биноан, ҳужжат 2021 йил 15 январдан вақтинча қўлланилмоқда.
Битимнинг кучга кириши халқаро муносабатлар, савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат бошқаруви соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик қилишга хизмат қилади.
Ҳужжат Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-сотиқда ўзаро энг қулай режим қўллашни давом этишини кафолатлайди. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг аъзоси бўлмаганлиги сабабли Битимда белгиланган мазкур режим савдо-сотиқ соҳасидаги ҳуқуқий асосни таъминлайди.
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатига маъқуллаш учун юборилади.
Ўзбекистон Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ, қонун давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилинганидан сўнг кучга киради.
«Дунё» АА