Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этишга доир масалалар муҳокама этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этишга доир масалалар муҳокама этилди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги онлайн-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълум қилишича, йиғилишда Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Ресубликаси Миллий стратегияси ва унинг “Йўл харитаси” бандларининг ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури (“Йўл харитаси”) бандларининг 2021 йил биринчи чоракдаги бажарилиши ҳолати юзасидан ахборот берилди.

Миллий стратегиянинг ижроси доирасида “Йўл харитаси”нинг жами 78 бандидан 40 банди бўйича ижро муддати якунланган, шунингдек, ижро муддати якунланмаган 38 та бандни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттаётгани қайд этилди.

Тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури бандларининг бугунги кундаги бажарилиши ҳолати юзасидан ҳам бир қатор маълумотлар бериб ўтилди.

Ушбу декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастурининг 24 та бандидан 11 та бандида белгиланган вазифалар ўз муддатида тўлиқ бажарилиши таъминланган.

Видеоконференция йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Ш. Бафаев Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи — Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари ҳамда БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 — 2022 йилларга мулжалланган Миллий ҳаракатлар режаси ижросини юзасидан ахборот берди.

/«Дунё» АА/.