Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис қуйи палатасида ўтказилган анжуманда парламент дипломатияси ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари бўйича фикр алмашилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис қуйи палатасида ўтказилган анжуманда парламент дипломатияси ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари бўйича фикр алмашилди

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш: парламентда халқаро ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошқарди.

Қайд этилганидек, ҳозирги вақтда Олий Мажлис палаталари БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ каби нуфузли халқаро ҳамда қатор хорижий давлатлар ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Миллий миқёсда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали механизмларни парламент амалиётига жорий қилиб бориш депутатлар фаолиятининг диққат марказидаги масалаларга айланган ва бунда қуйи палатанинг халқаро ҳамкорлиги сезиларли даражада кенгайган.

Олий Мажлис қисқа вақт ичида Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламентлараро ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси каби қатор нуфузли халқаро парламентлараро тузилмаларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланган, дунёнинг 48 та давлатлари парламентлари ва Европа Иттифоқи парламенти билан ўзаро икки томонлама алоқаларни ўрнатган. Бу алоқаларнинг муваффақиятли амалга оширилишида дипломатик ваколатхоналар кўмак бериб келмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепцияси қабул қилинганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб, ушбу механизмни келгусида самарали қўллаш ва янада ривожлантириш истиқболларига оид фикрлар билдирилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур Концепцияда парламент дипломатиясининг мақсади, вазифалари ва принциплари, шунингдек, Ўзбекистонда парламент дипломатиясининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, уни амалга ошириш механизмлар акс эттирилган. Парламент дипломатияси хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий пойдеворини яратишда, миллий қонунчиликни халқаро ҳамкорлик талаб-тамойиллари билан уйғунлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимиз Конституциясидаги асосий тамойилларни ўзида мужассам этган парламент дипломатияси дунё мамлакатлари орасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни шакллантиришда муҳим ўрин тутишини, муаммоларни ҳал қилиш, можароларнинг олдини олиш, халқаро ҳамкорликнинг хуқуқий асосларини шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Видеоконференция якунида парламентнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш йўлида эришилган натижалар, унинг истиқболлари бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, келгуси йилларда муваффақиятли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

/«Дунё» АА/.