Олий Мажлис Сенати қўмита раиси МДҲ ПА Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияси мажлисида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Россия Федерациясига ташриф доирасида Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов МДҲ ПА Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияси мажлисида иштирок этди.
Мажлисда Беларусь Миллий Мажлиси Вакиллар палатаси Халқаро ишлар бўйича доимий комиссияси раисининг ўринбосари Т. Думбадзе комиссия аъзолари эътиборига Беларуснинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида 2021 йилда раислик қилиши концепциясини тақдим этди.
Тожикистон вакиллари комиссия аъзоларини БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси томонидан Тожикистон Мажлиси Олий билан биргаликда ташкил этилган Ядровий терроризм актларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияни универсализациялаш ва самарали татбиқ этишга кўмаклашиш бўйича конференция натижалари тўғрисида ахборот берди.
Россия Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари К.Косачев Парламентлараро Иттифоқ томонидан БМТнинг кўмаги ва шафелигида 2022 йил май ойида Россияда ўтказилиши режалаштирилган Динлараро ва миллатлараро мулоқот бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик тўғрисида маъруза қилди.
Тадбирда халқаро парламент ташкилотлари сессиялари ва МДҲга аъзо давлатлар парламент делегацияларининг ушбу ташкилотлар фаолиятидаги ишларини мувофиқлаштириш натижалари таҳлил қилинди.
Мажлис якунида комиссия аъзолари 2020–2021 йилларда Ҳамдўстлик мамлакатларида бўлиб ўтган сайловларни кузатишда МДҲ ПА кузатувчиларининг иштирок этишлари натижалари тўғрисидаги ахборотни эшитди.
/«Дунё» АА/.