Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Сенати қўмитасида Қорақалпоғистонда қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Сенати қўмитасида Қорақалпоғистонда қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Кеча Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистонда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясидаги устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, ушбу тадбирда Қорақалпоғистонда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, углеводородлар заҳиралари йил сайин камайиб боргани ҳолда жаҳон бозорида нефть ва газнинг нархи кўтарилмоқда, бу эса ўз навбатида, инсониятга қуёш, шамол ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишни тақозо қилмоқда.

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб кескин ошиши, у 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим миллий мақсад ва вазифаларидан бири - 2030 йилга қадар қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергия улушини жиддий равишда кўпайтиришдир.

Шу мақсадда 2022 йилда Қорақалпоғистонда 1700 МВт.лик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битими имзоланиши режалаштирилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни тизимли равишда ташкил этиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Бу борада «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни жорий қилиш орқали хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорларни ушбу соҳага жалб этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда бугунги кунда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегия лойиҳасида ҳам мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш вазифалари илгари сурилгани алоҳида қайд этилди.

Ҳужжат лойиҳасида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.

Энергетика соҳасида хусусий сектор улушини оширишни инобатга олган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини жадал ривожлантириш учун замонавий “яшил” ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш Стратегияда ўз аксини топганлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.

Стратегия лойиҳасида 2026 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 40 млрд кВт.соатга ошириб, жами 110 млрд кВт.соатга етказиш, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда ҳавога чиқариладиган зарарли газларнинг ҳажмини 8 млн тоннага камайтириш ҳам мақсад қилингинлиги тилга олинди.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8 та шамол электр станцияларини қуриш ҳисобига, 4 ГВт, 10 та қуёш фотоэлектр станцияларни ишга тушириш орқали 4 ГВтга қўшимча қувватларни барпо этишни қамраб олган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилгани таъкидланди.

«Дунё» АА