Олий Мажлис Сенати делегацияси АҚШнинг «Атлантика кенгаши»да брифинг ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф давомида «Атлантика кенгаши» таҳлилий марказида бўлиб ўтган брифингда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан маълум қилинишича, «Атлантика кенгаши» 1961 йилда Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти қошида ташкил этилган таҳлилий марказ ҳисобланади. Кенгаш ўнта минтақавий марказ ва функционал дастурларни, жумладан, халқаро хавфсизлик, демократик ўзгаришлар ва глобал иқтисодиётга ихтисослашган Евроосиё марказини бошқаради.
Тадбир Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ минтақавий хавфсизлик муаммоларини муҳокама қилишга бағишланди.
Брифингда АҚШ Президентининг собиқ ёрдамчиси, янги Америка хавфсизлик маркази Ҳинд-Тинч океани дастури директори (CНАС) Лиса Куртис, давлат котибининг собиқ ўринбосари, Скоукрофт стратегия ва хавфсизлик маркази раҳбари, элчи Паула Добрянски маърузачилар сифатида иштирок этди. Анжуманга «Атлантика кенгаши»нинг Евроосиё маркази директори, АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Хёрбст бошловчилик қилди.
Брифингда Оқ уй, Давлат департаменти, АҚШ мудофаа вазирлиги расмийлари, собиқ конгрессмен ва дипломатлар, шунингдек, нуфузли эксперт-таҳлил ва сиёсат доиралари вакиллари онлайн тарзда қатнашди.
Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, жамиятни сиёсий ва иқтисодий модернизациялашни чуқурлаштириш жараёнлари, Ўзбекистонда бўлажак Президент сайловининг аҳамияти ва уларни халқаро меъёрларга мувофиқ ўтказишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақидаги атрофлича маълумот тақдим этилди.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 17 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган саммитида ҳамда 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан баён этилган минтақадаги вазиятни ривожлантириш ва Афғонистон муаммосини ҳал этиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар бўйича Ўзбекистон нуқтаи назари алоҳида қайд этилди
Лиса Куртис ўтган йиллар давомида ўзаро дўстлик ва стратегик алоқаларни мустаҳкамлашда Тошкент ва Вашингтон муҳим натижаларга эришганини таъкидлади. «Мамлакатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Тобора очилиб бораётган иқтисодиётнинг гувоҳи бўлаяпмиз. Ўзбек халқи фаровонлигини оширишга қаратилган сиёсий ислоҳотлар бўйича ташаббуслар илгари сурилмоқда».
Ўзбекистон минтақавий интеграция жараёнларининг драйвери сифатида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кенгайтиришни мустаҳкамлаётгани таъкидланди.
Иштирокчилар Афғонистонни инқироздан кейинги қайта қуриш учун иқтисодий рағбатлантириш, жумладан, Ўзбекистон ташаббуси билан Трансафғон темир йўлининг қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашди.
АҚШ Президентининг собиқ ёрдамчиси жорий йил январь ойида Тошкентда АҚШ халқаро тараққиёт Молия корпорацияси (DFC) билан ҳамкорликда Марказий Осиё инвестиция фондини яратиш бўйича эришилган келишувнинг аҳамиятини таъкидлади. Шу муносабат билан у Жо Байден маъмуриятини ошкоралик ва молиявий барқарорлик стандартларига жавоб берадиган хусусий секторни жалб қилган ҳолда минтақадаги йирик инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш мақсадида ушбу ташаббуснинг барвақт ишга туширилишини таъминлашга чақирди.
Элчи Паула Добрянский ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда барча йирик давлатлар билан мувозанатли алоқаларни сақлаб турган Ўзбекистоннинг конструктив ташқи сиёсатини маъқуллади.
Брифинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш сиёсати, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ёндошувларига қатъий содиқлигини мамнуният билан қарши олди.
/«Дунё» АА/.