Олий Мажлис Сенати Раиси билан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиклаштирувчиси ўртасида онлайн видеомулокот бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 1 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева билан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрейзер ўртасида онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат манбасига асосланиб.
Видеомулоқот аввалида Ҳ.Фрейзер давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус пандемияси таҳдидларига қарши курашишга қаратилган қатъий ва самарали чораларни юқори баҳолади.
– Вазият кундан-кунга яхшиланаётганидан ва тузалаётганлар сони тобора ортиб бораётганидан хурсандман, – деди Ҳ.Фрейзер. – Бу, албатта, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг улкан хизматлари амалий натижасидир.
Суҳбат чоғида 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари бажарилишини мониторинг қилиш бўйича парламент комиссияси биринчи йиғилишининг ташкилий масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, йиғилиш кун тартибига «Мамлакатда коронавирус пандемиясини юмшатиш бўйича ҳамкорлик ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири тўғрисида»ги мавзуни киритиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга, БМТ ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган тадбирлар муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг ташаббуси билан «Менга ўз сўзингизни айтинг» шиори остида оддий аҳоли билан глобал мулоқотни ўтказиш таклиф этилган.
Учрашув давомида Ҳ.Фрейзер мамлакатда гендер тенглиги бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, Ўзбекистон – БМТ доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.