Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Сенати Раиси Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси билан соҳадаги устуворликларни муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Сенати Раиси Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси билан соҳадаги устуворликларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Рита Френч билан мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилишича, онлайн-тадбирда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлоу иштирок этди.

Томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни татбиқ этишдаги устуворликларни, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

Элчи Р.Френч мазкур соҳада кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо бериб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси қабул қилинганини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, гендер тенгликни таъминлаш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш, қонунчиликни янгилаш бўйича ишлар ҳам ижобий баҳоланди.
Ўзбекистонни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлангани билан қутлаб, Британия томони Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Р.Френч Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда қисқа муддатда эришган ютуқлари юксак баҳога лойиқ эканлигини қайд этди. Гендер тенглик ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби соҳаларда эришилган натижалар бунга яққол мисол бўла олади. Шунингдек, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашдаги ютуқлар ҳам қайд этилди.

У Ўзбекистон келгусида бу борадаги ишларини давом эттириши ҳамда бошқа мамлакатларга ўрнак бўлиши, ўз тажрибаси билан ўртоқлашишига умид билдирди.

Т.Торлоу Ўзбекистон парламенти билан инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича яқин ҳамкорликни таъкидлаб, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Марказий Осиёдаги устувор шериги эканлигини қайд этди.

Томонлар келгусида инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

/«Дунё» АА/.