Олий Мажлис Сенати Раиси Покистон элчиси билан икки мамлакат парламентлари ўртасидаги тизимли мулоқотни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Али Асад Ғилоний билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Сенат маълумотига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар (БМТ, ИҲТ, ШҲТ), хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида илгари сурилган Ўзбекистон ташаббусларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги тўғрисида фикр аламашилди.
Суҳбат давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Элчи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган минтақавий сиёсатни ва унинг халқаро муносабатларга бўлган узоқни кўзлайдиган ёндашувини ҳамда Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Мулоқот давомида таълим, савдо, иқтисодиёт, шу жумладан тўқимачилик саноати, инвестициялар киритиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида сўз юритилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари палаталари ва дўстлик гуруҳлари ўртасида тизимли мулоқотни чуқурлаштиришга келишиб олди.
/«Дунё» АА/.