Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча дипломатик миссияси якунланаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча дипломатик миссияси якунланаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида долзарб масалалар юзасидан икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида фикр алмашилди.
Маълумки, БМТ Ўзбекистоннинг энг муҳим халқаро ҳамкорларидан биридир. Ушбу нуфузли ташкилот мамлакатимиз мустақилликка эришган пайтдан бошлаб қўллаб-қувватлаган ва кўплаб йўналишларда биз билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўзбекистон БМТнинг қатор таркибий тузилмалари, хусусан, Тараққиёт дастури билан доимий ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширди ва бу жараён узлуксиз давом этмоқда. Хусусан кичик ва ўрта бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратишда ҳукуматни қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият олиб бораётгани халқимиз манфаатига хизмат қилмоқда.
Сенат раиси Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, минтақавий даражадаги ҳамкорлик кенгайгани, кўплаб концептуал лойиҳалар амалга оширилгани, муҳим қарорлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Хусусан, Матильда Димовсканинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасига тўхталиб, унинг бевосита кўмагида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бир қатор йирик тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилганини, экология, қишлоқларни ривожлантириш, БРМга эришиш, гендер тенглиги ва инклюзив сиёсат каби қатор соҳаларда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этди.
Ўз навбатида, Матильда Димовска Ўзбекистон тобора ривожланиб бораётгани, айрим мамлакатларда иқтисодий стагнация юз бераётган бир шароитда Ўзбекистонда ўсиш кузатилаётгани, инсон камолоти (тараққиёти) индекси рейтингида юқори поғоналарга кўтарилиб бораётганига тўхталиб ўтди. Булар ўз ўзидан бўлмаслиги, мамлакат раҳбариятининг қатъий сиёсий иродаси ва белгиланган режалар сари собитқадамлиги туфайли эришилаётганини таъкидлади. Матильда Димовска БМТТД ва Ўзбекистон ҳамкорлиги бундан кейин ҳам изчил давом эттирилиши, биргаликдаги лойиҳаларнинг кўлами кенгайиб боришини маълум қилди.
Учрашув якунида Сенат раиси Матильда Димовскага самарали ҳамкорлик учун ташаккур билдириб, келгуси фаолиятига омад тилади.
ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/.