Олий Мажлис Сенати раиси ва Индонезия парламенти вице-спикери Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бугун Индонезия парламенти Вакиллар палатаси спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида барча соҳаларда, жумладан, парламентлар ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.
Индонезия парламенти вице-спикери Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. «Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тарихий ёдгорликларни сақлаш ва ислом динини ҳамда бой маданий меросни ўрганиш бўйича улкан ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик», - деди Раҳмат Гобель.
Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган катта салоҳиятини алоҳида қайд этди. Икки мамлакат учун устувор бўлган йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Индонезия ҳукуматлараро комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Тўқимачилик, кимё саноати, фармацевтика, туризм, маданият, таълим, гендер тенглик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришдан, шу жумладан таълим лойиҳаларини рағбатлантиришдан ва талабалар ҳамда ўқитувчилар алмашишдан, икки мамлакат таълим муассасаларида ўзбек ва индонез тилларини ўрганишдан, илмий-академик фаолият олиб боришдан, тиббиёт, зиёрат туризмини ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон ва Индонезия парламентлари палаталарининг тегишли қўмиталари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш шубҳасиз, икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидланди.
«Дунё» АА