Олий Мажлис Сенати раиси ва Парламентлараро иттифоқ бош котиби икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги энг устувор масалаларни муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Австрия пойтахти Венада ўтказилаётган Парламентлараро иттифоқ томонидан БМТ ва Австрия парламенти билан ҳамкорликда ташкил этилган Аёл спикерларнинг 13-саммити ва Парламентлар раҳбарларининг 5-бутунжаҳон конференциясида иштирок этаётган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот билан ҳамкорлиги кун тартибидаги энг устувор масалалар муҳокама қилинди.
Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партияларнинг ролини янада мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларга юқори баҳо берди. У хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича республика давлат сиёсатининг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Маълумки, 2022 йилда парламентлар аёл спикерларининг навбатдаги 14-саммити Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бор мамлакатимизда ўтказилади. Мазкур тадбир ташкил этилишини гендер мувозанатни таъминлаш соҳасидаги Ўзбекистон ютуқлари эътирофи сифатида баҳолаш мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Учрашувда бўлажак саммитни ташкилий ва мазмун жиҳатидан юқори даражада ўтказиш бўйича Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ котибияти ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мартин Чунгонгнинг фикрича, жорий йилнинг июнь ойида Бухорода Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда Парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумининг муваффақиятли ўтказилиши, унинг якунлари бўйича қабул қилинган Бухоро декларацияси бу жараёнларга қонун чиқарувчи органларнинг бевосита жалб этилишида барқарор ривожланиш кун тартибини янада кенг қамровли, очиқ ва ошкора амалга оширишга хизмат қилади.
Парламентлараро иттифоқ раҳбари Ўзбекистон Олий Мажлисига парламентнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ролини янада мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий вазифаларни ҳал этишда ташкилот зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини тасдиқлади.
«Дунё» АА