Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари АҚШ Конгрессининг «Очиқ дунё» дастури вакиллари билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ Конгрессининг «Очиқ дунё» (Open World) дастури вакиллари билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламентнинг юқори палатаси манбасига кўра, мулоқот давомида сўнгги йилларда ўзаро парламентлараро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим эканини таъкидладилар.
Хусусан, минтақалараро муносабатлар, иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашишда ва қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўрилди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва АҚШ парламентлари аъзолари ўртасида икки томонлама мулоқот тобора фаоллашиб бормоқда. АҚШ Конгрессининг «Очиқ дунё» дастури доирасида Олий Мажлис палаталари делегацияларининг АҚШга ва Конгресс вакилларининг эса Ўзбекистонга хизмат сафарлари амалга оширилган.
Мулоқотда бу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида жаҳонда эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, «Очиқ дунё» дастури доирасида ташрифларни ташкил этишга келишилди.
«Дунё» АА